Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг Шота Руставели ва Нукус кўчалари билан кесишмалари оралиғида ерости кабель тармоқларини ўтказиш ишлари олиб борилади. Шу сабаб 18 сентябрдан 5 октябрга қадар ушбу ҳудуд автомобиллар учун ёпилади.
Яккасарой туманидаги Бобур кўчасининг айрим қисмларида йўл бир томонлама номаълум муддатга ёпилди. У ерда 15 май куни соат 22:00 дан бошлаб таъмирлаш ишлари бошланди. Ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланиш сўралган.
Тошкентдаги Бобур кўчасини реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Яккасарой тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов фуқароларни бинолар фасадини янгилаш, велосипед йўлакларини ташкил этиш, пиёдалар йўлакларини кўкаламзорлаштиришни ўз ичига олган дастлабки лойиҳа билан таништирди. Реконструкция моддий маданий мерос обектлари, жумладан, туман ҳокимлиги, «ТошкентбошпланЛИТИ» ИТИ ва 7-уйга ҳам тааллуқли.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида қатнов қисмини ажратиб турувчи яшил майдонлар жойига қайтариб қўйилишини маълум қилди. Ушбу яшил майдон 2016 йилда йўқ қилиниб, унинг ўрнига бетондан йўл ажратмаси бунёд этилганди.
Тошкентдаги 7-уй иши бўйича аввалги инстанциялар судларининг қарорига қарши Universal Packing Master ва Jemchug House`ларнинг мурожаати қаноатлантирилмади. Олий суд шаҳар аҳолиси фойдасига қарор чиқарди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг